Яманнинг Худайда шаҳрида Стокгольм келишувларининг амалга оширилиши муҳокама қилинди

0
1573

26-дан 28-декабрга қадар Яманнинг Худайда шаҳрида жойлашган қайта дислокациялаштириш бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитанинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Учрашув иштирокчилари Стокгольмдаги келишувларни амалга оширишнинг биринчи босқичини муҳокама қилишди. Жумладан, учта улар учта йўналишга бўлинган: урушишни тўхтатиш, инсонпарварлик ёрдамини етказиб бериш ва қўшинларни қайта дислокациялаштиришга қаратилган.

“Уч кунлик учрашув конструктив ва расмий муҳитида ўтказилди. Қўмита раиси Стокгольмдаги келишувларни амалга оширишга тайёр эканлиги учун томонларга миннатдорчилик билдирди «, дейилади баёнотда.

Стокгольмдаги келишувларга 12-13 декабрь кунлари Шведцияда бўлиб ўтган Яман бўйича музокаралар давомида эришилган эди. Сўнгги икки йил ичида илк маротаба ўтказилган ушбу музокаралар Яман аҳолиси учун ҳалокатли оқибатларни олиб келган кўп йиллик можарони тўхтатишга қаратилган. Уларда Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалиция томонидан қўллаб-қувватланган Яман президенти Ҳукуматининг вакиллари, шунингдек, хусит-исёнчилар делегацияси ҳам қатнашган.

Музокаралар давомида қайта жойлаштириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Қўмитага оташкесимга риоя этилиши, инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш ва қўшинларни олиб чиқишни назорат қилиш вазифаси юклатилган. БМТ Бош котиби Нидерландиядан истеъфодаги генерал Патрик Каммартани ушбу Қўмита раиси этиб тайинлади. Қўмитанинг таркибига яман можаросида ишитрко этаётган томонларнинг ҳарбий ва хавфсизлик кучлари киритилган. Хавфсизлик Кенгаши ушбу қарорларни қўллаб-қувватлади.

Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг биринчи йиғилишида томонлар гуманитар коридорлар учун йўлларни очиш тўғрисида келишиб олдилар. Аввал Худайда-Сано йўллари очилади, кейин бошқа йўналишлар босқичма-босқич амалга оширилади. 29 декабрь куни инсонпарварлик ёрдами юкланган юк автомобилларининг дастлабки карвони Худайдадаги портдан Санога жўнатилиши кутилмоқда.

Мувофиқлаштирувчи қўмитанинг биринчи йиғилишида Ямандаги низолашаётган томонлар тез орада қўмита Раисига қўшинларни олиб чиқиш бўйича батафсил режаларини тақдим этиш ниятида эканлигини билдиришди. Ушбу режалар кейинги учрашувда муҳокама қилинади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг