Хитойнинг Хенан провинциясида телефон фирибгарлигининг 1032 ҳолати аниқланди

0
2061
Фото: regnum.ru

9 сентябрь куни «Синьхуа» ахборот агентлигининг хабар беришича, Хитойнинг марказий Хенан полицияси 1032 та телефонда фирибгарлик ҳолатларини аниқлади ва 946 нафар гумондор ҳибсга олинган.

Маҳаллий жамоат хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига кўра, жами 104 фирибгар 20 миллион юань (тахминан 2,81 миллион доллар) нақд пулни тортиб олиш ёки музлатиб қўйишда айбланмоқда.

Полиция, шунингдек, бундай натижа шаҳар ва вилоятлар ўртасидаги яқин ҳамкорлик туфайли амалга оширилганини таъкидлади. 2500 дан ортиқ телефон карталари, 2700 га яқин банк карталари ҳамда 40 та транспорт воситалари ва 578 та компютер мусодара қилинди.

Хитойнинг жамоат хавфсизлиги идоралари 25 июль куни ХХР жамоат хавфсизлиги вазирлиги ҳомийлигида телефон фирибгарлигига қарши кураш бўйича кампанияни бошладилар. У 31 октябргача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг январь-май ойларида мамлакат бўйича жами 44 мингта телефон фирибгарликлари фош этилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг