Хитой коронавируси кўршапалак ва илонлар вирусларининг гибриди бўлиб чиқди

0
4181
Фото: hightech.fm

Хитойнинг 2019-nCoV коронавируси кўршапалак ва илон вирусларининг гибриди бўлиб чиқди. Ўша вирус чиққан ва балиқ бозори жойлашган – Вухан шаҳар биомуҳандислик университетининг Сингуана Ли (Xingguang Li) бошчилигидаги бир гуруҳ олимлари шундай хулосага келишганлиги  хақида хабар қилинмоқда.

Коронавирус 2019-nCoV 2019 йил декабрь ойида Хитойнинг Вухан шаҳрида пайдо бўлди. Бугунги кунга қадар вирусли пневмония туфайли 17 киши вафот этди, уларнинг умумий сони 500 кишидан ошди. Вирус ва унинг хавфлари ҳақида «Хайтек»да эълон қилинган катта материалда билиб олишингиз мумкин.

Тадқиқот доирасида олимлар бешта секвениралаштирилган 2019-nCoV геномларини тўплашди ва уларни дунёнинг турли жойларидаги одамлар ва ҳайвонларнинг 271 та кетма-кетлиги аввалдан маълум бўлган коронавируслари билан солиштиришди. Натижада, олимлар янги вируслар, шу жумладан 2019-nCoV, монофил эканлигини аниқладилар – улар битта умумий аждодлардан, тахминан икки йил олдин келиб чиққан.

2019-nCoV қариндошларидан геномнинг бир жиҳати билан фарқ қилади – унда олимларнинг фикрига кўра, кўршапалак коронавируси ва бошқа вирус ўртасида рекомбинация юзага келган. Тадқиқотчилар геномнинг бу ҳудуди гликопротеини юзасини – углевод қисми билан оқсилни кодлайди ва буни ёрдамида вирус ҳужайра юзасидаги рецепторларга ёпишади.

Бошқа организмларнинг коронавирусларини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, вирус коднинг ушбу қисмини Хитой илонларининг танасида яшайдиган қариндошидан олган. Олимларнинг фикрича, кўршапалаклар илонларни ўзларининг коронавируслари билан юқтирган, натижада янги вирус пайдо бўлган. 2019-nCoV хўжайини дея таҳмин қилинаётган икки турдаги илон ҳисобланмоқда, булар: Жанубий Хитой кўп тўрли крайти ва Хитой кобрасидир. Иккаласи ҳам Вухан денгиз маҳсулотлари бозорида сотилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг