Хитой америкалик конгрессменларнинг Тайванга ташрифини қоралади

0
617
Фото:ria.ru

Хитой АҚШ конгресменларининг яқинда Тайванга амалга оширган ташрифини қоралайди ва Вашингтонни бузғунчилик қилишдан тийилишга чақиради, деди сешанба куни Хитой мудофаа вазирлигининг расмий вакили Тань Кэфэй.

«Биз бунга кескин қаршимиз ва буни қоралаймиз. Тайвань –Хитойнинг ажралмас қисми. АҚШ хитойнинг ички ишларига қўполлик билан аралашмоқда, Хитойнинг ҳудудий суверенитетига жиддий зарар келтирмоқда ва Тайван буғозида тинчлик ва барқарорликни хавф остида қолдирмоқда. Биз АҚШни ушбу бузғунчилик ҳаракатларини зудлик билан тўхтатишга чақирамиз», – дейилади Хитойнинг ушбу идораси WeChat ижтимоий тармоқ орқали тарқатган баёнотида.

Аввалроқ Тайвань мудофаа вазири Цю Гочжэн Хитой 2025 йилга бориб Тайванга кенг миқёсда бостириб кириш учун зарур бўлган барча имкониятга эга бўлади, деб баёнот берган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг