ХАEА бошлиғи Юкия Амано вафот этди

0
1673
Манба: Ria

Халқаро Атом Энергияси Агентлиги (ХАЭА) бош директори Юкия Амано 73 ёшида вафот этди, дея хабар беради ташкилот матбуот хизматининг маълумотига таянган ҳолда Риа новости нашри.

Улар, шунингдек, аянчли воқеа билан боғлиқ равишда ХАЭА байроғини туширишларини таъкидладилар.

Ўтган ҳафта Аманонинг истеъфога чиқиш истаги оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган эди.

Амано 2009 йилдан бери агентликка бошчилик қилиб келаётган эди. 2009-йилгача Япониянинг агентликдаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб хизмат қилган.

Дипломат 1972 йилдан бери Япония Ташқи ишлар вазирлигида турли лавозимларда ишлаган.

У қуролсизлантириш ва ядро қуролини тарқатмаслик масалалари тарафдори эди.

* ХАЭА 1957 йилда тинч атомлардан фойдаланиш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун ташкил этилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг