Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига қандай имтиёз, қулайлик ва шароитлар яратилган?

0
985
Фото: http://www.migration.uz/

Сўнгги йилларда ўзбекистонлик кўплаб фуқаролар меҳнат қилиш учун хорижий мамлакатларга чиқишмоқда. Ўзи истаган иш ва машғулот билан шуғулланиш эркинлиги Ўзбекистон Республикаси Конститутциясида белгилаб қўйилган бўлиб, бу эса  фуқарога ўзи истаган мамлакатга бориш, меҳнат қилиш хуқуқини ҳам беради.

Ўзбекиcтон фуқаролари хорижий мамлакатларга ҳалол меҳнат қилиш ниятида муҳожир сифатида борар экан, қаерда бўлишидан қатъий назар улар Давлат ҳимоясида бўлади. Ҳозирда ушбу соҳадаги ишларни мувофиқлаштириб бориш учун Ўзбекистонда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ташкил этилган. Мазкур Агентлик томонидан хорижда меҳнат қилмоқчи бўлган ва меҳнат қилиб келаётган аҳоли учун бир қатор имтиёзлар, қулайлик ва шарт-шароитлар яратилган бўлиб, Ўзбекистон фуқароларининг турли зиддиятли вазиятларга тушиб қолмаслигини ва зўравонлик қурбонига айланиб қолмаслигини олдини олишга хизмат қилади.

Қуйидаги интервьюда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг бошқарма бошлиғи ўринбосари Абдуазиз Хафизов хорижга меҳнат қилиш учун кетаётган ва хорижда меҳнат қилиб турган фуқаролар учун қандай имтиёзлар, қулайлик ва шароитлар яратилганлиги ҳамда бошқа шарт-шароитлар, тартиблар ҳақида маълумот беради.

 

 

 

USAIDнинг Марказий Осиёда барқарорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида тайёрланди

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг