Twitter платформасида узилишлар юзага келди

0
890
Фото: economictimes

Twitter тармоғининг ишлашидаги узилишлар шанба куни қатор мамлакатларда кузатилди. Бу ҳақида машҳур Интернет-ресурсларнинг ишини кузатадиган Downdetestor хизмати тасдиқлади.

Энг кўп шикоят АҚШ, Канада, Япония, Буюк Британия ва Германиядан келиб тушган.

Маълумотларга кўра, Қўшма Штатлар фойдаланувчиларнинг 42 фоизи сайтдаги узилишлардан, 30 фоизи ўз аккаунтларига кира олмаётганлигидан шикоят қилмоқда. Яна 26 фоиз фойдаланувчи iPhone ва iPad дастурлари билан боғлиқ муаммоларга дуч келишган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг