Туркманистон президентининг отаси вафот этди

0
1079
Фото: tdh.gov.tm

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг отаси 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақда якшанба куни мамлакатнинг давлат ахборот агентлиги хабар берди .

Агентлик таъкидлаганидек, Маликўғли Бердимуҳамедов 1932 йил 12 августда Гўктепа туманининг Бирлешик-1 қишлоғида туғилган. Меҳнат фаолиятининг бошида кутубхоначи, сўнгра бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлагқн.

1958 йилдан 1982 йилгача Ички ишлар вазирлигида турли лавозимларда ишлаган, подполковник унвони билан нафақага чиққан ва шу кейин узоқ муддат ўқитувчилик қилган. Шунингдек, у Миллий институтида, Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида ва Ашхобод шаҳар таълим бўлимида ишлаган.

Унинг номи пойтахтдаги 1001-сонли ҳарбий қисмга, шунингдек пойтахт Ички ишлар вазирлигининг Чоганли турар-жой мажмуасига берилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг