Туркманистон пойтахтининг асосий кўчасида аёлларни машина ҳайдаши тақиқланди

0
1791
Манба: Regnum

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари Туркманистон пойтахти Туркманбоши шоҳ кўчаси бўйлаб аёлларнинг автомобиллар бошқаришини тақиқлади, деб ёзади Озодлик.

Ушбу чекловни бузган аёллар ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўладилар, автоуловлар жарима майдончасига ва автомобиль эгаларининг ўзлари давлат йўл назорати марказий идорасига олиб борилади.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, кўпинча шаҳарда Йўл ҳаракати полициясининг аёл киши ҳайдаб кетаётган автомобилни қувиб кетаётганини кўришингиз мумкин. Бироқ, камдан-кам ҳолларда, автоулов эгалари «президент трассаси» бўйлаб ҳаракатланиш тақиқланганлиги тўғрисида оғзаки огоҳлантириш билан йўлга тушадилар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг