Туркияда V Туркийлар дунёси маданият ва спорт байрами бўлиб ўтди

0
2309

Туркийлар дунёсининг V маданият ва спорт фестивали, Туркиянинг Эрзурум шаҳрида бўлиб ўтди- деб ёзади islam.ru интерент сайти. 

Фестивал, Эрзурум ҳокими ва Отатурк университети маъмурияти ёрдами билан «Гунеш» жамғармаси томонидан ташкил этилди.
Туркий тилли халқларнинг анъанавий либослари билан безатилган фестивал иштирокчилари Эрзурумнинг марказий майдонига, туркий давлатларнинг байроқларини кўтариб ўтиб, юришларини ташкил қилишди.

Фестивалнинг очилиш маросимида Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбари Билол Эрдоған чиқиш қилди.
Конфедерация раиси, Туркия, муаммолар ва қийинчиликларга дуч келган халқларни қўллаб-қувватлаш учун барча ресурслардан фойдаланишга тайёр эканини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Эрзурум тарихан анъанавий спорт марказларидан бири ҳисобланади. «Биз аждодларимиздан қолган қадриятни ҳурмат қилишимиз  ва урф-одатларимизни келажак авлодларга қолдиришимиз шарт,» – дея таъкидлаб  ўтди Билол Эрдоған.

Эрзурум ҳокими Сайфиддин Азизўғлу, 2019 йил Эрзурум Туркийлар дунёсининг маданият маркази сифатида эълон қилинишига умид билдирди.

«Бу йил эса Кастамону шаҳри Туркийлар дунёсининг маданият маркази ҳисобланади. Умид қиламанки, келгуси йил у бизнинг шаҳримиз бўлади»,- деди губернатор.

Кейин “Доғистон бургутлари” рақс гуруҳи иштирокчиларининг чиқишлари бўлиб ўтди. Фестиваль камончилар  мусобақаси билан якунланди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг