Туркия Ливия қўмондонини турк фуқароларини ҳибсга олишда айблаб, қасос олиш билан таҳдид қилди.

0
1856

Туркиянинг ташқи ишлар вазирлиги якшанба куни Ливиядаги олти нафар фуқароларини ҳарбий қўмондон Халифа Хафтарга содиқ жангарилар томонидан қўлга олинганлигини ва турклар озод қилинмаса, Ҳафтар кучлари Туркиянинг «қонуний нишонига» айланиши ҳақида огоҳлантирди.

Кейинчалик якшанба куни Хафтарга содиқ кучлар Триполидаги ягона ишлаётган аэропортга қўнган дронини йўқ қилгани хақида хабар қилди ва «умумий сафарбарлик» деб эълон қилди, дея хабар берган Reuters ахборот агентлиги. Бу хақда The Washington Post ёзмоқда.

Сўнгги ойларда Муаммар Каддафийни ағдарган исёнлардан кейинги Ливиядаги энг ёмон можарода юзлаб одамлар ҳалок бўлган. Бу саккиз йил муқаддам, Араб баҳоридаги ғалаёнлардан сўнг, Яқин Шарқга таъсир ўтказиш учун курашган Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари каби рақобатчиларнинг ташқи кучлари ўртасидаги чуқурлашиб бораётган фуқаролик урушининг сўнгги белгиси бўлган.

Қаддафийни қўшинларининг собиқ генерали Хафтар, ўзини Ливия миллий армиясига топширганини ва Ливиядаги шарқий ҳукуматни қўллаб-қувватлашини эълон қилган. Апрель ойида у Ливиянинг пойтахти Триполига ҳужум уюштирди. У ерда БМТ томонидан қўллаб-қувватланган ҳукуматни ағдариб ташлаш мақсадида эканлигини билдирган.

БМТ терговчиларининг маълумотларига кўра, бир қанча хорижий давлатлар Ливияга халқаро қурол-яроқ эмбаргосини бузган. Хафтар, Бирлашган Араб Амирликлари ва Мисрдан моддий ва бевосита ҳарбий ёрдам олган; Туркия эса БМТ томонидан қўллаб-қувватланган ҳукуматга қурол, дронлар ва зирҳли транспорт воситалари тақдим этган.

Шунингдек, БМТ қўллаб-қувватлаган ҳукуматни Қатар ҳам қўллаб-қувватлайди, Франция, Россия ва Саудия Арабистони эса Хафтар кучларини қўллаб-қувватламоқда.

Трамп маъмурияти Ливия можароси ҳақида турлича фикрларни бермоқда:  Қўшма Штатлари БМТ томонидан қўллаб-қувватланган ҳукуматни расман қўллаб-қувватлаган бўлса-да, президент Трамп апрель ойида Ливия қўмондони билан телефон орқали суҳбат давомида Хафтарни қўллаб-қувватлашини билдирган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ливиядаги махсус вакили Ҳасан Салам, урушлар мамлакатнинг доимий бўлинишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг