Трамп Макронга Эрон борасида танбеҳ берди

0
1361
tvc.ru

Пайшанба куни АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан АҚШ номидан гаплашиш ҳуқуқига эга эмаслигини айтди ва у Франция президенти Эммануел Макронни мумкин бўлган музокаралар юзасидан Теҳронга «ноаниқ сигналларни» юборишда айблади.

«Мен Эммануел бошқалар каби яхшилигини биламан, аммо Қўшма Штатлар номидан гапиришга хеч кимни ҳаққи йўқ», деди Трамп бир қатор твитларида.

Трамп нимани назарда тутаётгани аниқ эмас эди, аммо шу ҳафта бошидаги хабарда Макрон Эрон президенти Ҳасан Руҳонийни Трамп билан учрашиш учун Г7 саммитига таклиф қилгани айтилган. Франтсуз дипломати чоршанба куни бу хабарни рад этди.

Оқ уй вакиллари Трампнинг Эронга нисбатан твитларига изоҳ бериш сўровига дарҳол жавоб бермади.

Европанинг етакчилари Трамп ўтган йили Эрон ядровий дастуридан чиқиб кетганидан сўнг, Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги келишмовчиликни бартараф этишга интилмоқда.

Теҳрон бир қатор қадамлар билан жавоб берди, шу жумладан кўрфазда Британия танкерини қўлга олди ва битим бўйича ядровий фаолиятини чеклаш бўйича баъзи мажбуриятларидан воз кечди.

Инқироз шу ойнинг охирида бўлиб ўтадиган Г7 саммитида диққат марказида бўлиши кутилмоқда. Аввалроқ Трамп ва унинг маъмурияти расмийлари Трамп Эрон билан музокаралар учун очиқ эканлигини ва АҚШ Эрон билан уруш қилишни истамаслигини айтган эдилар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг