Трамп, Илҳан Омар АҚШ душмани эканлиги ҳақидаги фактларни қандай келтириб ўтди

0
2118
Манба: The Guardian/ Фотосурат: Брендан Смиаловски / AFP

Президент (Трамп) Шимолий Каролинада ўтказган митингида Омарнинг қочоқлик мақоми, дини ва этник келиб чиқишини ҳисобга олган ҳолда бир неча фактлар келтириб ўтди. Булар хақида The Guardian қуйидагиларни келтириб ўтмоқда.

Дональд Трамп Шимолий Каролинада чоршанба куни ўтказган “Американи юксалтирамиз” номли кечки мажлисида Миннесота конгресси аъзоси Илҳан Омарни 5 дақиқа давомида қоралаб фикрлар билдирди.

Унинг Омарга қарши билдирган фикрлари, Омарнинг қочоқлик мавқейи, дини ва этник келиб чиқишига қаратилган бўлиб, асосий мақсад Омар АҚШ душмани эканлиги ҳақидаги ҳақиқатни очиб бериш эди.

Терроризм ҳақида

Трамп нима деди: “Конгресс вакили Омар АҚШни мамлакатимизга уюштирилган терростик ҳужумларда айбдор эканлигини ва терроризм бизнинг, бошқаларнинг аҳволига эътибор қаратаверишимизга бўлган реакция эканлигини таъкидлади.

Факт: Трампнинг Омарга қарши бўлган баландпарвоз гапларига асос – Омар Америкаликларни Мусулмонларга нисбатан паст назар билан қарашларини танқид остига олганлиги бўлди.

Трамп таъкидлаб ўтаётган фактларнинг кўпчилиги 2013-йилги Маҳаллий Миннесота шоусида бўлган интервьюдан олинган эди. Интервью давомида , Омар Ал-Қоида ва бошқа террористик ташкилотларни муҳокама қилмасдан (у тез-тез бу каби ташкилотларни “ёвуз”, “ қабиҳ” дея такрорлаган) Америкаликларни барча мусулмонларни терроризм билан шуғулланади дейишларини танқид қилаверган.

Омар Америкаликларни террористик ҳужумларда айбламайди, аммо Америкаликлар тарихга бир назар ташлаб Ўрта шарқда бутун бир вилоятда терроризмнинг авж олишига сабаб бўлган низони келтириб чиқаришдаги ҳиссалари ҳақида ўйлаб кўришга даъват этади.

“Ҳеч ким бу ҳаракатларни бизнинг бошқа инсонларнинг ҳаётига аралашишимиз натижасида содир бўлаётганини ўйлаб ҳам кўришни хоҳламайди”, дейди у.

Омарнинг турмуши

Трамп нима деди: “Омар ўз акасига турмушга чиққанлиги ҳақида жуда ҳам кўп гаплар мавжуд. Мен бу ҳақида аниқ маълумот билмайман. Шунчаки у ўз акасига турмушга чиққанини эшитганман, аммо бу ҳақида савол берсангиз жавоб бера олмаслигим мумкин. Лекин ишончим комилки, бу саволларга жавоб бера оладиганлар топилади”.

Факт: Трампнинг бу гаплари митингдан олдинги матбуот анжуманида муҳбирлардани бири томонидан сўралган “Ҳукуматингиз Илҳан Омар ўз акасига турмушга чиқиб иммигрантлик қонунларини бузганлигига эътибор қаратдими?”, деган саволига жавоб тариқасида келтирилди.

Трамп юқоридаги миш-мишларга яна қўшимча қилди. Консерватив блоггерлар томонидан яратилган ва Омарнинг 2018-йилги Конгрессдаги фаолияти давомида тарқатилган гаплар- 2000-йилда АҚШ фуқароси бўлган Омар иммиграция қонунларини бузиш учун акасига турмушга чиқади.

Бу каби миш-мишлар Омарнинг чигал оилавий ҳаёти туфайли юзага келган. У 2002-йилда Аҳмад Абдисалан Ҳирси билан никоҳни тасдиқловчи гувоҳнома учун ариза беради. Аммо маълум сабабларга кўра гувоҳнома берилмайди ва улар диний урф-одатлар асосида оила қуришади. Омар ва Ҳирс 2008-йилда ажрашгунларича иккита фарзандлари бўлади.

2009-йилда эса у қонунан Британия фуқароси Аҳмад Нур Саид Элмига турмушга чиқади. Элми билан бўлган муносабати 2011-йилда тугаб, 2012-йилда у яна Ҳирси билан топишади. Элми билан бўлса, қонунан 2017-йилда ажрашади ва ўтган йили Ҳирсига яна турмушга чиқади.

Омарнинг такидлашича, Элми унинг акаси эканлиги ҳақидаги баҳоналар “беъмани уйдирма” холос. “Аҳмад Нур Саид Элми менинг акам эканлиги ҳақидаги уйдирмалар бемаъни ва ахмоқонадир”, дейди Омар 2016-йилги баёнотида.

Сомалида

Трамп: “ У Blach Hawk Down АҚШ хизмати аъзолари номини булғади. Бошқача қилиб айтганда у Сомалида тинчликни сақлаб туришга ҳаракат қилаётган жасур Америкаликларга бўҳтонлар ёғдирди.”

Омарнинг бунга жавоби эса – У киши Сомали пойтахтида 230 одам бомба ҳужуми туфайли ҳалок бўлганда, мамлакатдаги энг ёмон террористик ҳужум 90-йилларда бўлган, 19та америкаликнинг ҳаётига зомин бўлган ҳужум деб таъкидланиши эди.(Бу, Blach Hawk Down номли фильмининг яратилишига асос бўлган.)

“Афсуски, у ўша куни Америка кучлари томонидан ҳалок этилган минглаб Сомалиликларни таъкидлаб ўтишни ҳам унутиб қўйди!”

#NotTodaySatan Omar

Ўша куни ҳалок бўлган Сомалиликлар сони ҳалигача аниқ эмас- баъзи манбаларда минг, баъзиларида юз. Аммо ҳалок бўлган америкаликлар сони-18 нафар, яраланганлари- 73 нафар эканлиги аниқ.

Исломий Давлат

Трамп: У террористик ташкилотларга қўшилишга ҳаракат қилаётган аскарларга нисбатан раҳмдил бўлишимизни сўраяпти.

Факт: Трамп шу ерда яна контекстни ташлаб кетди. Бу гапда у, Омар ИШИД террористлари тарафида, деб айтмоқчи.

У айтмоқчи бўлган фикр эса Омар 2016-йилда Миннесота судига юборган хатидаги “ адолатга реставратив ёндашув”ни сўраб ИШИДга қўшилмоқчи бўлган олтита ёш йигитни жазолашни қайта кўриб чиқиш хати эди.

Суд ёш йигитларни 30-йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

Венесуелада

Трамп: Омар Венесуелада содир бўлаётган инқирозда АҚШни айблади.

Факт: Трамп Омарнинг гапини бўрттириб таъкидлади. Омар АҚШ томонидан қилинган санкция ва чеклашлар туфайли Венесуелада низоларга қулай муҳит яратилди, деб айтиб ўтган эди. “Биз жорий қилган кўплаб қонунлар Венесуеланинг инқирозига сабабчи бўлди”, деган эди Омар май ойида.

Вице президент Майк Пенс бўлса, Омар ўз фикрлари орқали “социализм озодликдан устун” демоқчи, деб таъкидлади.

Пенсга жавобан Омар Твиттерда шундай гапларни ёзди: “Ўтмишдаги аралашувлар каби урушга қаршилик кўрсатганлар диктаторлар тарафдорлари ва “ эркинлик” душманлари деб аталади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг