Сингапур ва Евросиё Иқтисодий Иттифоқи ўртасида эркин савдо шартномаси имзоланди. Бу иттифоққа Ўзбекистон ҳам қўшилиши мумкин

0
1859

Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕИИ), унга аъзо давлатлар ва Сингапур Республикаси ўртасида Ереванда Евросиё иқтисодий кенгашининг йиғилишида эркин савдо шартномаси имзоланди. Бу ҳақида Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, ЕИИ аъзолари ва Сингапур ўртасида кенг қамровли иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Учрашувнинг фахрий меҳмони сифатида Сингапур Бош вазири Ли Хсиен Лонг бўлди.

Ҳужжат Сингапурни ЕИИга кирувчи мамлакатларнинг товарларига бож тўловларини ундирмасликни мажбур қилади. Бундай савдо режимига мослашиш босқичма-босқич амалга оширилади, шунинг учун Сингапур товарлари учун Россия бозорини очиш ўн йилни олади.

Аввалроқ хабар берилганидек, Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко, Ўзбекистон томони ЕИИга қўшилиш масаласи устида иш олиб бораётганини маълум қилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг