Трамп Абени Япония тарихидаги энг буюк Бош Вазир деб атади

0
1687
Фото: REUTERS/Jonathan Ernst

29 август куни Япония Бош Вазири Шинзо Абе соғлиги ёмонлашгани туфайли муддатидан аввал истеъфога чиқаётганини эълон қилганди. Абе Япония тарихида энг узоқ муддат фаолият олиб борган Бош Вазир бўлди. Эндиликда Япониянинг янги етакчисини сайлаш 14 сентябрь куни бўлиб ўтиши белгиланди.

Оқ Уйнинг матбуот котиби Жуд Дэрнинг маълум қилишича, АҚҲ президенти Дональд Трамп Абе билан телефон орқали бўлган мулоқотда уни Япония тарихидаги энг буюк Бош Вазир бўлганини таъкидлади. Икки мамлакат раҳбарлари узоқ муддатли танаффусдан кейин бўлган суҳбатда Япония ва АҚШ муносабатлари ҳар қачонгидан ҳам яхши бўлганини ва бу алоқаларни мустаҳкамлш ишлари давом этишини таъкидлашган. Трамп Абенинг “жуда яхши ишлагани”га урғу берди.

“Президент Шинзо Абени Япония тарихидаги энг буюк Бош Вазир деб атади” деди Дэр ўзининг баёнотида.

Душанба куни маҳҳаллий ОАВ тарқатган хабарларга кўра,Япониянинг ҳукмрон Либерал демократик партияси 14 сентябр куни ўзининг етакчисини сайлайди ва у Япония Бош Вазирига айланади. Ҳозирда бу лавозимга 4 кишининг номзоди илгари сурилмоқда. Улар орасида собиқ Мудофаа вазири Шигеру Ишиба раҳбарликка асосий да’вогар деб ҳисобланмоқда. Кёдо ахборот агентлигининг ўтган ҳафта охирида аҳоли орасида олиб борган сўровномасида Ишиба 34 фоиз овоз олган. Ишибадан кейинги иккинчи ўринни 14 фоиз билан лейтенант Суга олган.

Маълумот учун, Японияда Бош Вазир оммавий сайловлар орқали сайланмайди. Мамлакатнинг парламентар тизимига кўра,депутатлар Бош Вазирни сайлашади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг