Тошкентдаги барча автобуслар кондиционер ва пандуслар билан жиҳозланади

0
1884

2017-2019 йиллар давомида автокорхоналарга яна “LЕ-60”, “ИСУЗУ”, “МАН” русумли, жами 770 та янги автобуслар харид қилинади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» томонидан “Пойтахт транспорти: кеча, бугун, эртага” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида хабар қилинди.

Унда таъкидланишича, янги автобуслар кондиционер ва пандус (ногиронлиги бўлган кишиларнинг чиқиб-тушишлари учун мўлжалланган йўлаклар) билан жиҳозланади.
Ҳозирда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибида 9 та автобус саройи, 4 та унитар корхона мавжуд. Автобус саройлари томонидан 133 та йўналишда транспорт хизмати йўлга қўйилган бўлиб, йилига ўртача 200 миллиондан зиёд йўловчи ташилади. Мазкур йўналишларга 1 124 та автобус бириктирилган ва улар томонидан бир кунда 16 049 та қатнов амалга оширилмоқда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг