Тошкентда Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидаги иштироки муҳокама қилинди

0
1875

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва БМТнинг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян Тошкентда республика ва БМТ ҳамда унинг тузилмалари ўртасидаги муносабатларнинг устувор йўналишларини муҳокама қилишди.

«Томонлар Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари билан Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш ва БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари идораси билан амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини таъкидладилар», дейилади хабарда.

Таъкидландики, бугунги кунда Ўзбекистонда демократия мезонларига жавоб берадиган барқарор сиёсий тизим яратилган ҳамда жамият қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилади. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро мажбуриятларни қатъий бажармоқда, хусусан, тергов давомида суд назоратини кучайтиришга қаратилган «Хабеас корпус» процедурасини келгусида амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

«Томонлар Ўзбекистоннинг 2021-2023 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзолиги нуқтаи назаридан мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини яна бир бор тасдиқладилар», – дейилади ТИВ хабарида.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг