Толибон: Хитой ва Туркия Афғонистонни қайта тиклашда катта рол ўйнайди

0
995
Суҳайил Шаҳин. glas.ru иллюстрацияси

Толибон Хитой ва Туркияни урушдан кейинги Афғонистонни қайта қуриш ва исломий амирлик қурилишининг асосий шериклари деб билади. Бу ҳақда «Толибон» вакили Суҳайил Шаҳин Хитойнинг CGTN телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.

“Хитой – катта иқтисодиётга ва катта салоҳиятга эга бщлган буюк давлат. Мен ўйлашимча,  Афғонистонни қайта тиклашда Хитой катта рол ўйнаши мумкин”, – деди Шаҳин.

Туркия ҳақида аниқ фикр билдирар экан Шаҳин шундай деди:

“Афғонистон Ислом Амирлиги бошқа мамлактлардан ҳам кўра кўпроқ Туркия билан дўстлик ўрнатишга, қўллаб -қувватланишга ва ҳамкорликка муҳтождир. Афғонистонда бой табиий ресурслар мавжуд. Аммо бизда уларни ўзлаштиришнинг имонияти йўқ. Амалдорларнинг талон-тарожи ва ўғирлиги туфайли бутун инфратузилмамиз вайрон бўлган. Биз Туркия билан соғлиқни сақлаш, таълим, иқтисод, қурилиш ва энергетика, шунингдек фойдали қазилмаларни қайта ишлаш соҳаларида ҳамкорлик қилмоқчимиз» деди.

EADaily хабар беришига кўра, бугун Германия канцлери Ангела Меркел ва Россия президенти Владимир Путин, Германия раҳбарининг Москвага расмий ташрифи чоғида Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш ниятида. Аввалроқ, Толибон Россиянинг Кобулдаги элчихонаси атрофида хавфсизлигини таъминлашни зиммасига олгани маълум қилинган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг