«Толибон» Ўзбекистонга электр-энергияси бўйича барча қарзларни тўлашга ваъда берди

0
604
Фото:yandex.ru

«Толибон» томонидан тузилган Афғонистон муваққат ҳукумати Ўзбекистонга бўлган электр-энергиясидан қарзини тўлиқ тўлашга мажбур. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов интервьюсида маълум қилди.

«Биз вақтинчалик ҳукумат вакиллари билан музокара ўтказдик. Улар энергетика соҳаси учун масъулдирлар. Бир қатор рақамлар тўғрисида ҳам келишиб олинди.

Афғонистон электр тармоқлари компанияси барча қарзларни тўлайди. Лекин, шунга қарамай, биз электр-энергияси билан таъминлашда давом этамиз“, – дейди у.

Бош вазир ўринбосарининг айтишича, расмий Тошкент Кобулга электр еказиб беришни ҳозиргача бир соат ҳам тўхтатмаган.

Бундан кейин ҳам Афғонистон ўз эҳтиёжига мувофиқ Ўзбекистондан электр-энергиясини олишда тўлиқ давом этиши айтилди.

Унинг сўзларига кўра, бу қарорнинг асосий сабаби қардош афғон халқига қийин пайтда ёрдам бериш истагидир.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг