Толибон Трампнинг музокараларни тўхтатиш ҳақидаги қарорини танқид қилди

0
1631
Манба: The Jeursalim Post

«Толибон» жангарилари АҚШ президенти Дональд Трампнинг улар билан музокараларни тўхтатиш ҳақидаги қарорини танқид қилди, деб хабар беради Al Jаzeera 9 сентябрь куни.

Бироқ, гуруҳ бу қарор Вашингтонга, балки уларга зиён келтиради, деб таъкидламоқда.

«Энди АҚШ Президенти Трамп музокараларнинг тўхтатилишини эълон қилди… бу америкаликларнинг ўзларидан бошқа ҳеч кимга зарар қилмайди», деб айтди Толибон.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй раҳбари Толибон ва Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан илгари АҚШда режалаштирилган махфий музокараларни бекор қилганини айтган эди.

Ушбу қарорга Қобулда 12 киши, шу жумладан, америкалик аскарнинг ҳаётига зомин бўлган теракт сабаб бўлган.

Манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг