Толибон раҳбарлари ва АҚШ элчиси Доҳада учрашишди.

0
1188
Фото:(AFP)

5 март куни АҚШнинг Афғонистондаги махсус элчиси Залмай Халилзод Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Толибон вакиллари билан учрашишди. Бу ҳақда 6 март куни Толибон гуруҳи маълум қилган.

Халилзод шу ҳафта бошида Кобулда Афғонистон ҳукумати раҳбарлари, жумладан президент Ашраф Ғани ва Афғонистоннинг Миллий ярашиш бўйича кенгаш раиси Абдулла Абдулла билан хам суҳбатлашганди.

Толибоннинг матбуот котиби Муҳаммад Наимнинг твиттерда ёзишича, жума куни кечқурун Халилзод ва АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбийлари генерали Доҳада Толибоннинг музокарачилар гуруҳи, шу жумладан мулла Абдул Ғани Барадар билан учрашган.

“Икки томон ҳам тинчлик келишувига ҳайрихоҳлигини билдириб, унинг шартлари тўлиқ амалга оширилишини муҳокама қилди. Шунингдек, учрашувда Афғонистондаги ҳозирги вазият ва афғон ҳукумати хамда Толибон ўртасидаги музокараларнинг тезлиги ва самарадорлиги борасида ҳам сўз юритилди” дейди Муҳаммад Наим.

АҚШ ва Толибон ўтган йили келишувга эришишганди. Унга кўра, АҚШ 2021 йилнинг майигача Афғонистон ҳудудидан ўзининг барча аскарларини олиб чиқиб кетиши, бунинг эвазига Толибон мамлакатда тинчлик бўлишини кафолатлаши ва террорга барҳам бериши керак эди. Аммо, сўнгги пайтларда Афғонистонда юз бераётган ҳарбий ҳаракатлар сабаб АҚШ Афғонистондан бутунлай чиқиб кетиш борасидаги режаларини қайта кўриб чиқишини эълон қилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг