Токио университети “жинсий камситишда” айбланмоқда

0
1994

Токио Тиббиёт университети 2011 йилдан буён абитуриентлар ичиаги аёлларнинг имтиҳон жавобларини атайлаб пастлатгани маълум бўлди. Бунинг оқибатида имтиҳон топширган талаба-аёлларнинг атиги учдан бир қисмигина университетга қабул қилинган. 

Бу ҳақда бир қанча Япония ОАВлари хабар бермоқда. Yomiuri Shimbun нашрининг ерган маълумотига кўра, 2018 йилги ўқув йили учун университет атиги 30 нафар аёл ва 141 нафар эркак талабаларни ўқишга қабул қилган. 2010 йилда эса университет талабалари орасида аёллар сони фоизни ташкил қилган. 

Матбуотдаги ушбу хабарларнинг тарқалиши натижасида университет маъмурияти тергов-суриштирув ишларини олиб боришни бошлаган. 

Ушбу жинсий дискриминация муаммоси универсиетда юз берган нохушлик сабаб юзага чиққан. Маълум бўлишича, Таълим вазирлигининг бир ходими университетга ўз ўғлини киритиш учун университетга катта миқдорда грант ажратиб берган. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг