Таморқа учун жаримага тортиш, сенаторлар тарафидан рад қилинди.

0
2106
Фото: www.facebook.com

Томорқадан оқилона фойдаланмаганлик учун жавобгарликни кучайтириш ҳақидаги нормани сенаторлар томонидан маъқулламаганлиги юзасидан ижтимоий тармоқларда фаол бўлган собиқ депутат Кобул Дусов ўз мулоҳазаларини билдириб ўтди. Жумладан, К.Дусов шундай дейди:

Республикамиз ҳуқуқшунослари орасида сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ислоҳотлар жараёнида ўзининг сиёсий қарашлари, халқчил фикрлари билан кўпчилигимизга яхши таниш бўлган устозларимдан бири – Нуриддин Муродов, қонунчилигимизда халқимиз манфаатларига зид келадиган қонунлар, ҳуқуқий нормаларга нисбатан халқ манфаатларини ўйлаган ҳолда, ўзининг кескин фикр ва таклифларини ҳуқуқшунос сифатида билдириб келмоқдалар.

Суд тизими ва сиёсий партиядаги фаолияти давомида орттирган тажрибасидан келиб чиқиб, халқ вакиллари бўлмиш маҳаллий ва парламент депутатларига ҳозирги кунга қадар, халқ манфаатларига хизмат қиладиган ҳуқуқий маслаҳатларини бериб келмоқда.

Шу жумладан, томорқадан оқилона фойдаланмаганлик учун жавобгарликни кучайтириш борасида ҳуқуқшунос Нуриддин Муродов партиялар таклиф қилган қонун лойиҳасига ўзининг кескин раддиясини билдириб, жамоатчилик орасида норозиликларга сабаб бўлишини ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида бир неча бор таъкидлаб, Қонун ижодкорларини огоҳлантириб келдилар.

Нуриддин Муродов: “Айтиш мумкинки, томорқага жарима борасидаги таклиф ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатдан йўлга қўйилган меъёрларга ҳам мувофиқ эмас… Асосийси, шундай синовли кунларда бу масалани қизғин муҳокама этилаётганлиги ўринсиз ва салбий ҳолатдир.” – дея Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.10.2017 йилдаги ПҚ-3318 сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2018 йилдаги 205-сонли Қарори ҳамда Солиқ кодексининг 437-моддасини илова қилган ҳолда ўз фикрини асослаб берадилар.

Томорқадан оқилона фойдаланмаганлик учун жавобгарликни кучайтириш борасидаги таклифнинг Сенаторлар тарафидан маъқулланмаганлигида ҳам ҳуқуқшунос Нуриддин Муродовнинг беминнат хизматлари алоҳида эътиборга сазовордир. Қуйида сизга парламентнинг юқори палатаси томонидан рад қилинган Қонун лойиҳаси ҳақида маълумот келтирамиз, дея Кобул Дусов, Нуриддин Муродовдан иқтибос келтириб ўтди.

Жарима маъқулланмади

? Томорқадан оқилона фойдаланмаганлик учун жавобгарликни кучайтириш ҳақидаги нормани сенаторлар маъқулламади.

? Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ерга эгалик қилувчининг таклифига асосан белгиланган қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ҳақида расман огоҳлантирилганлигига қарамай томорқа ер участкасидан асоссиз равишда оқилона фойдаланмаганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи 65 1-модда билан тўлдирилмоқда.

? Бироқ ушбу норма амалиётда турлича талқин қилинишига олиб келиши мумкин. Жумладан, ундаги томорқа ер участкасидан “асоссиз равишда” ёки “оқилона” фойдаланмаслик ёҳуд “самарасиз” фойдаланиш каби тушунчалар қонун ҳужжатларида очиб берилмаган. Бу эса тегишли идоралар томонидан жавобгарликка тортишда коррупция ва бошқа суиистеъмолликларга замин яратади.

? Шу жиҳатдан Қонунни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Нуриддин Муродов

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг