Суриядаги тошқинлар: 25 минг қочқинлар зарар кўрди

0
1855

Суриянинг Идлиб ва Лазкий вилоятларида 11та қочқинлар лагери сув тошқинлари остида қолди, дея хабар беради Анадолу.

Жала бўлиб ёғган ёмғир Сурия шимоли-ғарбий қисмидаги қочқинлар лагерларида сув тошқинлари содир бўлишига сабаб бўлди.

Идлиб ва Лазкия вилоятларида жойлашган 25 минг кишилик 11 та чодир лагерлари фожеа ҳудудига айланди.

Маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари хабар беришларича Атм, Кераме, Ках, Худа ва Омер лагерлари ҳам сув остида қолганлар қаторида экан.

Идлибдаги Кичик Осиё Агентлигининг мухбири фалокат ҳудудини ҳаводан туриб суратга олди.

Фуқаро муҳофазаси бошқармасининг бошлиғи Мустафо Ҳаж декабрь ойининг охирида очиқ осмон остида қолган сурияликларга ёрдам кўрсатишга чақирди.

Қизил ярим ой жамияти, шу жумладан Туркиядаги гуманитар ташкилотлар, фалокат ҳудудига ёрдам кўрсатишди.

Суриядаги уруш 2011 йил март ойида бошланган эди. Ўшанда тинч намойишчиларга қарата ҳарбийлар ўт очганидан сўнг, қуролли тўқнашувларга сабаб бўлган эди.

БМТ маълумотларига кўра, можаро пайтида 400 мингдан зиёд одам ҳалок бўлган, 10 миллиондан зиёд одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. 4.8 миллион киши мамлакат ташқарисидан паноҳ топган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг