Суриядаги ўн йиллик уруш 388 мингдан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлди

0
1112
Фото:(REUTERS)

Март ойида Суриядаги фуқаролар уруши бошланганига 10 йилтўлди. Ҳисоб-китобларга кўра, ҳозиргача ушбу урушда қурбон бўлганларнинг умумий сони 388 652 тага етди. Бу ҳақда Британияда жойлашган Инсон Ҳуқуқлари Обсерваторияси 14 март куни хабар берган.

Маълумотларга кўра, Сурияда уруш сабаб дунёдан ўтганларнинг 117 388 нафарини тинч аҳоли вакиллари ташкил қилган. Шу жумладан, уларнинг 22 мингдан кўпроғи болалар бўлган. Инсон Ҳуқуқлари Обсерваторияси тинч аҳолига қилинган ҳужумларнинг аксарият қисми Сурия ҳукумати ва унинг иттифоқчилари томонидан амалга оширилганини таъкидлаган.

Обсерватория раҳбари Рами Абдул Раҳмоннинг айтишича, уруш 2020 йилда мамлакатдаги 10 мингдан зиёд одамни ҳаётдан олиб кетган. Бу уруш бошлангандан бери қайд этилган йиллик энг паст ўлим сони ҳисобланади. Шунингдек, мамлакатнинг ярим аҳолиси ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлишган, яна 200 минг киши қидирувдагилар рўйхатига қўшилган.

Бу йили Суриянинг шимолий қисмида тинчлик битими имзолангани ва коронавирус пандемияси тарқалишини тўхтатишга уринишлар сабаб Суриядаги ҳарбий тўқнашувлар сони камайган.

Ҳозирда Сурия ҳукумати мамлакатнинг 60 фоиз ҳудудини ўз назоратига олган. Мамлакатнинг шимолий-ғарбий ҳудудидаги Идлибда жангари гуруҳлар ҳамон сақланиб қолаётган бўлса, шимолий чегарадаги ерлар Туркия назорати остида. Шунингдек, мамлакатнинг шимолий-шарқий қисмларини АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган курд кучлари бошқармоқда.

Манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг