Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги 1441-ҳижрий йил бошидан ҳозиргача бўлган вақт мобайнида зиёратчиларга 1, 339. 376 умра визалари берилганлигини маълум қилди. Ҳижрий 1441-йил Григорян тақвими бўйича 2019-йил 31-августдан бошланган.
Ҳозиргача қиролликка 835. 874 зиёратчилар келиб кетган бўлса, 297. 491 киши айни вақтда умра амалларини бажармоқда.Мамлакатлар кесими бўйича Покистондан 319. 494 та, Индонезиядан 306. 461 та, Ҳиндистондан 195. 345 та, Малайзиядан 50. 841 та, Туркиядан 50. 775 та, Бангладешдан 36. 021 та, Жазоирдан 28. 785 та, Марокашдан 18. 146 та, Ироқдан 16. 851 ва Иорданиядан 16. 223 нафар мусулмонлар ибодат учун Саудияга сафар қилган.
Вазирликнинг статистик ҳисоботида айтилишича, зиёратчиларнинг 1, 088, 608 ҳаво орқали, 44,750 қуруқликдан ва 7 нафари денгиз орқали қиролликка келган.