Самара Миллий тадқиқот университетининг кимёгарлари ҳаводан сув олиш учун қурилма ишлаб чиқдилар ва патентландилар.
У чўл ва қурғоқчил ҳудудларда яшовчиларни сув билан таъминлаб бериши учун кунига 800 литргача сув ишлаб чиқариши мумкин. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Пластик буюмдан тайёрланган, “Уюрмали булоқ “ (тахр. «Вихревой родник») дея ном қўйилган қурилманинг баландилиги 6 дан 10 метргачани ташкил этади. Қурилма конденсатция ва уюрма таъсири туфайли сув ишлаб чиқаради.
Владимир Бирюк
Самара университети
«Атмосферадан олинадиган сув, бошқача усуллар билан олинадиганлар нархи таққослаганда, энг арзонлги жуда муҳимдир. Бизнинг қурилмамиз эксплуатация учун маблағ талаб этмайди. Уни ўрнатиш ва монтаж қилиш учун фақат бир марталик минимал кам сармоя керак халос.»
Аввалроқ Skysource/Skywater Alliance стартапи ҳаводан кунига 1 минг литрдан ортиқ сув олиш учун қурилма яратган эди. Унинг WEDEW деб аталадиган катлама қурилмаси кунига 135 дан 1135 литргача конденсат тўплаш имконини беради. Қурилма, шунингдек, сувни кўмирли фильтр ёрдамида ифлослантирувчи моддалардан тозалаши ҳам мумкин.