Солиқларни камайтириш бўйича Хитой режалари

0
1442

Хитойда регуляторлар фуқаролар учун солиқ юкини енгиллаштиришмоқдалар- деб ёзади exclusive.kz.
Хабарларда таъкидланишича, янги режа, харажатларнинг ўзига хос хусусиятига қараб, ҳар ойда мингдан икки минг юангача солиқ имтиёзларини кўзда тутади.

ОАВда ёзилишича, Хитой Молия вазирлиги ва солиқ идоралари иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун чоралар кўрмоқда.

Жорий йилнинг учинчи чорагида, сўнгги ўн йилликда ўсиш суръати минимумгача қисқарган.

Солиқ имтиёзлари мамлакат иқтисодиётининг харакатлантирувчиси (дарйвери) бўлган истеъмол секторини тиклаш учун мўлжалланган.

Ушбу чора-тадбирлар жаҳоннинг иккинчи ўринда турувчи иқтисодиётини ташқи зарбалардан ҳимоя қилишга ёрдам беради, деб хабар қилади Bloomberg .

Молия вазирлигининг режа ва солиқ регулятори очиқ муҳокамага тақдим этилди ва келгуси йилнинг бошидан эътиборан кучга кириши керак.

Ҳужжатда тиббий хизмат, таълим, ипотека фоизлари ва бошқа харажатларни солиққа тортиладиган базавий харажатлардан чегириш имконияти кўзда тутилган, дея ёзади Xinhua давлат ахборот агентлиги. 

Шундай тарзда, фарзандаларини таълим-тарбиясига сарфлайдиган хитойликлар, йил давомида солиққа тортиладиган даромаддан 12 минг юанни ажратиб ташлашлари мумкин.

Шахсий таълим, агар суғурта билан қопланмаган барча харажатлар 15 минг юандан ошса, 3,6-4,8 минг юанга, 60 ёшгача бўлган ота-оналарни қўллаб-қувватлашига 24 минг юан, тиббий хизмат учун 60 минг юанга арзонлаштирилади.

Кичкина шаҳарлар аҳолиси учун 800 юан, ўрта шаҳарлар учун бир минг юан ва йирик шаҳарлар учун 1,2 минг юан, ҳар ойда минг юанга тенг ипотека тўловлари амалга оширилади, аммо улар биринчи марта уй сотиб олган оилаларга тегишли бўлади.

Таъкидлаш жоизки, яқинда хукумати солиққа тортилмайдиган ойлик даромадлар учун меъёрни уч баробарга, уч ярим мингдан беш минг юангача кўтарган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг