Шимолий Кореяни Трамп билан музокаралар «қизиқтирмайди»

0
1705
Фото: www.reuters.com

Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Чой Сонг Хе, унинг мамлакати АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокараларни қайта бошлашдан «манфаатдор эмас»лигини айтди, деб хабар берди Reuters 20 ноябрь куни.

Чой Сонг Хининг сўзларига кўра, музокараларни давом эттириш учун АҚШ КХДРга нисбатан «душман сиёсатидан воз кечиши» керак.

«Америка томони бизга душман каби муносабатда бўлишини англатувчи барча чораларни бекор қилиши ва кейин бизга бундай стратегик қарор ҳақида хабар бериши керак», деди Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги вакили.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг