Саудия валиаҳд шаҳзодаси Қошиқчи бўрони остида араб мамлакатларига сафар қилмоқда

0
1893

Саудия Арабистони Подшоҳи валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, Жамол Қошиқчи ўлдирилиш оқибатида юазага келган шов-шувли жанжаллардан кейин, бир нечта араб мамлакатларига сафар қилиш доирасида, биринчи ташрифини пайшанба куни Бирлашган Араб Амирликларига амалга ошириди.  Бу хақида Рейтер хабар қилмоқда.

Мамлакатнинг амалдаги бошқарувчиси ҳисобланган шаҳзода, шу ойнинг охирида Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган G20 йиғилишида иштирок этади, унда АҚШ, Туркия ва Европа давлатлари раҳбарлари иштирок этади.

Олти ҳафта олдин Ар-Риёднинг Истанбулдаги бош консуллигида шаҳзоданинг танқидчиси бўлган «Вашингтон пост» газетаси шарҳловчиси Жамол Қошиқчини ўлдирилиши, Саудия Арабистони билан Ғарб ўртасидаги алоқаларни танг холатга олиб келиб қўйди ва шаҳзода Муҳаммаднинг хориждаги обрўсига путур етказиб қўйди.

Саудия Арабистони подшоҳи Салмон, Ғарбда «МБС» деб танилган ворисига «минтақадаги ва халқаро миқёсдаги қироллик алоқаларини янада чуқурлаштириш учун вазиятнинг ўткирлигига қарамасдан» сафар қилишини сўраган.

Шаҳзода Муҳаммад, қўшни мамлакат- БАА Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Муҳаммад бин Заид ал-Найхон томонидан Абу Даби шаҳрига етиб келиши билан кутиб олинди.

«Биз чуқур илдиз отган алоқаларимиз билан фахрланамиз. Мамлакатларимиз ўртасида яқин ва самарали ҳамкорлик мавжуд. Бирлашган Араб Амирликлари Саудия Арабистондаги биродарларимиз учун доимо меҳмондўст ва қўллаб-қувватланадиган уй бўлиб қолиши мумкин», деди шайх Муҳаммад бин Заед Twitterдаги саҳифасида.

Туниснинг Business News газетаси баёнотига кўра, шаҳзода сешанба куни Тунисга ташриф буюриши кутилмоқда.

Саудия Арабистони шаҳзода саудиялик журналистнинг ўлдирилиши ҳақида билмаслигини айтиб келади. Ар-Риёд кўплаб қарама-қарши тушунтиришларни тақдим этиб, ўтган ҳафта Қошиқчининг ўлдирилгани ва Саудия Арабистонига қайтариш учун мажбурлашлар иш бермагач, ўлдирилгани ва танаси қисмларга бўлиб ташланган эди.
Туркия Президенти Ражжаб Тоййиб Эрдоған, суиқасдни Саудия Арабистони олий раҳбарияти томонидан, лекин, эҳтимолга кўра подшоҳ Салмоннинг эмас, балки унинг вориси бўлган 33 ёшли валиаҳд шаҳзода томонидан буюрилганлигини айтган эди.

АҚШ президенти Дональд Трамп, гарчи шаҳзода Муҳаммаднинг Қошиқчини ўлдириш бўйича режаси ҳақида билсада, сешанба куни Вашингтон Саудия Арабистонининг «тебранмас шериги» бўлиб қолиши ҳақида гапирган эди. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг