Бугун Бош Ассамблеянинг 73-сессиясининг Иккинчи қўмитасига делегатлар Марказий Осиёда радиация таҳдидининг олдини олишда халқаро ҳамжамиятнинг роли ҳақидаги резолюцияни қабул қилдилар. Улар Совет Иттифоқи давридан қолган ва аҳоли учун потенциал хавф туғдирадиган минтақада кўплаб уранли чиқиндиларни бошқариш муаммосини эслатишди. Бу хақида БМТ Янгиликлари хабар бермоқда.
«Бош ассамблея, ўтмишда мавжуд бўлган уранни қазиб олиш корхоналари ҳудудларини қайта тиклаш муҳимлигини таъкидлайди», дейилади қабул қилинган резолюцияда.
БМТ аъзолари, уран чиқиндилари ва бошқа зарарли радиоактив чиқиндилар кўмилган жойлар, Марказий Осиё мамлакатлари аҳолиси зич жойлашган ҳудудларида жойлаштирилганлиги ҳақида ташвиш билдириб ўтди. Шу билан бирга, кўплаб чиқиндилар сақланиш жойлари аҳоли пунктлари ва ушбу минтақадаги йирик дарёлар қирғоқларидаги сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган.
Янги резолюциянинг ҳаммуаллифлари, халқаро ҳамжамият Марказий Осиёдаги радиоактив ва токсик чиқиндилар хавфсизлигини бошқариш бўйича самарали дастур ва лойиҳаларни амалга оширишда ўз ҳиссаларини қўшишга ваъда берди.
Резолюцияда 2017 йилда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари томонидан тасдиқланган, Атом энергияси халқаро агентлиги кўмагида ишлаб чиқилган «Марказий Осиёдаги уран заҳиралари объектларида атроф-муҳитни тиклаш бўйича стратегик мастер режаси» нинг аҳамияти таъкидланади.