Саудия ҳукумати тўрт кун ичида юз мингдан ортиқ кишига Умрани адо этишга рухсат берди

0
1128
Фото: REUTERS

Саудия Ҳаж ва Умра вазирлигининг берган расмий статистикасига кўра, 27 сентябрь ва 1 октябрь кунлари оралиғида “Eatmarna” мобиль иловаси орқали 108 041 нафар мусулмонга Умра ибодатини амалга оширишга рухсат берилди. Ушбу рухсатни қўлга киритганларнинг 42 873 нафари саудияликлар бўлса, қолган 65 168 нафари хорижлик мусулмонлардир.

Саудия ҳукумати ҳозирги пандемия шароитида Умра ибодатига қатнашмоқчи бўлганларни онлайн рўйхатга олиш учун “Eatmarna” деб номланган махсус мобиль илова ишлаб чиқди. Ушбу илова ишга туширилганининг биринчи соатида 16 мингдан ортиқ одам Умра учун рўйхатдан ўтган.

Шунингдек, статистикалардан маълум бўлишича, ҳозиргача Умрани адо қилмоқчи бўлганлар орасида 51 ёшдан 60 ёшгача бўлганлар 8 фоизни, 41 ёшдан 50 ёшгача бўлганлар 14 фоизни, 20 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар 17 фоизни, 31 ёшдан 40 ёшгача бўлганлар 26 фоизни ва 60 ёшдан ошганлар 35 фоизни ташкил қилмоқда.

Икки муқаддас масжид (Маккадаги Харам ва Мадинадаги Масжидул Набавий) ишлари бўйича Бош Ташкилотнинг Arabnews га берган хабарида айтилишича, ҳозирги пандемия шароитида Умра ибодати давомида Харамдаги одамларнинг ҳаракатини ташкиллаштириш бўйича бир нечта вариантлар қабул қилинган. Вариантларнинг биринчисида, мусулмонлар Умра амалларини Харам масжидининг ташқарисидан ичкарисга қараб айлана шаклида адо этишлари ва уларнинг 50 талик кичик гуруҳларга бўлиниши белгилаб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус туфайли Умра март ойида тўхтатилганди. Сентябрь ойининг охирида Саудия ҳукумати ушбу ибодатга босқичма-босқич рухсат берилишини маълум қилган. Унга кўра, 4 октябдан бошлаб Саудия фуқаролари ва айни пайтда бу мамлакатда яшаётган мусулмонларнинг Умрани адо қилишлари мумкин бўлади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг