Саудия Арабистонида коронавирусни юқтириб олганлар 154 тага кўпайди

0
1377
Фото: Arab News /Adnan Mahdali

Душанба куни Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуоут котиби доктор Муҳаммад Ал-Абд Ал-Али қиролликда коронавирус касаллиги яна 154 нафар одамда аниқлангани маълум қилди. Янги беморларнинг ўн олти нафари чет элдан келганлардир.

«Бу қиролликда коронавирус билан рўйхатга олинганларнинг умумий сонини 1,443 тага етказди. Беморларнинг аксарияти барқарор аҳволда”, деди Ал-Али.

Янги беморларнинг 40 нафари Маккада, 34 нафари Даммамда, 22 нафари Риёдда ва яна 22 нафари Мадинада қайд этилган. Шунингдек, Жидда, Хофуф, Хобар, Қатиф ва Тоиф шаҳрларида ҳам кам сонли ҳолатлар қайд этилган.

Саудия Арабистони ҳам давлатга тегишли бўлган, ҳам хусусий тиббиёт муассасаларида барча CОVID-19 беморлари бепул даволанишини эълон қилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг