Саудия Арабистони ва Покистон Малайзиядаги мусулмонлар саммитига ҳурматсизлик қилишди

0
2001
Reuters

Чоршанба куни кўплаб исломий давлатлар, шу жумладан Туркия ва Эрон раҳбарлари бутун дунё мусулмонларини ташвишга солаётган муаммоларни ҳал қилиш учун Малайзияда йиғилишди, аммо саммитга нисбатан Саудия Арабистони ва унинг яқин иттифоқчиси Покистон илтифотсизлик кўрсатишди.

Ўзининг самимий қутловида, Малайзия Бош вазири Маҳатҳир Мохамад, Куала-Лумпур саммити мусулмонларнинг ҳаётини яхшилаши ва исломофобияни енгиш учун бирон бир чоралар кўришига умид қилаяпти.

«Биз камчиликларимизни ҳал қилиш йўлларини топишимиз керак,  шунингдек, ўзимизни Ислом душманларидан ҳимоя қилишни билишимиз керак» деди 94 ёшли  дунёнинг энг кекса ҳукумат бошлиғи Махатхир.

Мазкур саммит, шунингдек, Хитойнинг Шарқий Туркистонда (Шинжонда) жойлашган уйғур мусулмонларига  нисбатан норозилик масаласини ҳам ҳал қилиши мумкин.

Маҳатҳир ва Туркия Президенти Тоййиб Эрдоған билан бирга, саммитнинг асосий харакатлантирувчиси бўлган Покистон Бош вазири Имрон Хон,  учрашувни ўтказиб юбориш тўғрисида кечиккан қарор қабул қилди.

Оммавий ахборот воситалари билан алоқа қилиш ваколатига эга бўлмаганлиги сабабли исми ошкор қилинмаган баъзи Покистон расмийлари, Хон, Саудия Арабистони босими остида шундай қарорга келганлигини айтди. Маҳаллий ОАВга, унинг амалдорлари дунёдаги иккинчи йирик мусулмон давлатининг саммитда этмаслигига бу сабаб бўлганлигини инкор этишди.

Саудия Арабистони билан муносабатлари таранг бўлган Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамид Ол Таний Куала-Лумпурда бўлиб ўтган учрашувда иштирок этишди.

Саудия Арабистони ушбу саммит, дунё миқёсидаги 1,75 миллиард мусулмонлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлмаган форум эканлигини айтди.

Маълумотларга кўра,  йиғилиш ИКТ ҳомийлигида ўтказилмагани учун Саудия Арабистони  қатнашишдан бош тортган.

манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг