Шанба куни Россияда коронавирусга чалиниш бўйича кунлик рекорд янгиланди. Бу мамлакатда 31 октябрда 18 665 кишининг CОVID-19 чалингани аниқланган бўлиб, уларнинг 5261 нафари Москвада қайд этилган. Бу билан Россияда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 1 636 781 кишига етди.
Россияда ўтган сутка давомида 245 киши коронавирусдан вафот этди. Ҳозирда коронавирус қурбонига айланганларнинг умумий сони 28 235 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, Россияда 1 225 673 нафар бемор коронавирусни енгган бўлиб, айни пайтда мамлакат бўйлаб 382 873 нафар одам CОVID-19 дан даволанмоқда.