Россия ҳукумати мамлакатда Zoom иловасининг блокланиши мумкинлигини айтди.

0
1030
Фото:(AFP)

7 апрел куни Россия ҳукумати мамлакат ҳудудида Zoom иловасининг бутунлай блокланиши мумкинлигини маълум қилди. Аввалроқ, Россиядаги маҳаллий ахборот агентликлари Zoom компанияси рус ҳукумати агентликлари ва компанияларининг ўз хизматидан фойдаланишларини чеклаётгани ҳақида хабар қилганди.

Ўтган йили бутун дунё бўйлаб коронавирус пандемияси юз бериб, таълим муассасалари ва компаниялар онлайн тарзда фаолият олиб боришни бошлашганидан кейин АҚШнинг Zoom компанияси жаҳондаги видео-конференсия иловалари орасида етакчига айланди.

Россия оммавий ахборот воситаларининг чоршанба куни берган хабарларига кўра, Zoom ўз дистрибюторларини Россия ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги деб номланган бир қатор постсовет мамлакатларидаги ҳукумат идоралари ва компанияларига сотишни тақиқлаган. Бунга АҚШнинг Москвага қарши янги санкциялар қўллаши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар сабаб бўлган.

«Россия санкцияларни қўллаб-қувватлмайди. Аммо, агар Zoom давлат идоралари ва давлат компанияларига нисбатан бундай қарорни қабул қилса, жавоб тариқасида мамлакатимизда ушбу хизматни блокировка қилишимиз мумкин» дейди Россия парламентининг юқори палатаси аъзоси Александр Башкин.

Таълим вазири Сергей Кравцов Zoomнинг тақиқланиши Россиядаги мактабларга таъсир қилмаслигини айтиб, мамлакатнинг янги Сферум видеоконференция тизими унинг ўрнини боса олишини айтди.

“Биз ҳар қандай вазиятга тайёрмиз. Ва, албатта, биз кўпроқ ўз дастурий таъминотимизга эътибор қаратамиз” дея Сергей Кравцовнинг сўзларини келтирган давлат ТАСС ахборот агентлиги.

Россия ҳукумати илгари ҳам Ғарбнинг бир нечта онлайн платформаларини ўз ҳудудида тўсиб қўйган.У шу йилнинг март ойида АҚШ ижтимоий медиа гиганти бўлган Твиттерни ҳам секинлаштирганини айтганди. Бунга ушбу платформадаги «ноқонуний контент» сабаб қилиб кўрсатилган.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг