Россия ҳаво кучлари Идлибда Сурия муҳолифатига зарба берди

0
1834

Россиянинг Су-24 бомбардимончилари Идлибда муҳолифатгабҳужум қилди, деб хабар беради Риа Новости нашри.

«Муҳолифат гуруҳларнинг Сурия ҳудудига ичкарироқ кириб боришини олдини олиш учун Россия ҳаво кучлари Су-24 самолётининг Сурия қўмондонлиги илтимосига биноан ҳавога кўтарди. Бу эса Сурия қўшинларига барча ҳужумларни муваффақиятли қайтаришга имкон берди», дейилади баёнотда.

Бомбардимончи битта танк, олтита пиёда жанговар транспорт воситалари ва бешта пикап катта калибрли қуролли автомабилини йўқ қилди.

Олдинроқ оммавий ахборот воситалари Дамашқ Идлиб вилоятидаги Саракиб ғарбидаги Нейраб қишлоғига муҳолифат қўшинларнинг катта ҳужумини қайтарганини хабар қилган эди. Журналистларнинг сўзларига кўра, САР армияси душман аскарларини қисман йўқ қилишга муваффақ бўлган. Бундан ташқари, сурияликлар ҳеч қандай аҳоли пунктларини таслим қилмаган.

Душанба куни Сурия президенти Башар Асад, Сурия армияси расмий Анқара реакциясига қарамай Ҳалаб ва Идлиб вилоятларини озод қилишни давом эттиришини айтди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг