Жанубий Кореянинг Дегу шаҳрида коронавирус жуда тез тарқалди. Шаҳар “чўлга” айланган

0
2332
Фото: Reuters

Пайшанба куни Жанубий Кореянинг тўртинчи йирик шаҳри бўлган ва 2.5 миллиондан зиёд аҳоли яшовчи Дегу кўчалари ҳувиллаб қолди.

Шаҳарда коронавирус жуда тез тарқалгани сабаб аҳоли ўз уйида қолишни афзал кўрмоқда. Вирус, черковда 61 ёшли аёлдан ўнлаб одамларга юққани айтилмоқда. Аввалроқ бу аёл коронавирус текширувидан ижобий ўтганди.

Черковга ибодатга келган 90 кишида вирус аломатлари аниқланган ва яна ўнлаб одамларда эпидемия борлиги тасдиқланган. Дегу мэри Квон Юн-жин аҳолига уйдан кўчага чиқмасликни айтди.

«Биз мисли кўрилмаган инқироздамиз», дейди Квон журналистларга ва касаллик тарқалган черковнинг барча аъзолари синовдан ўтишини қўшимча қилди.

«Биз улардан ўз уйларида оила аъзоларидан изоляцияда бўлишларини сўрадик.»

Дегу шаҳрида яшайдиган 28 ёшли Ким Хён Во ҳувиллаб қолган кўчаларни тасвирлар экан шундай деди: «Худди кимдир шаҳарнинг ўртасида бомба ташлаганга ўхшайди.”

Айни пайтда Жанубий Кореяда вирусга чалинган беморлар сони 104 кишини ташкил қилмоқда. Шунингдек, бир киши бу эпидемия туфайли ҳаётдан кўз юмган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг