Россия Федерациясида коронавирус кўпайиш даражаси 0,99 га ортди

0
784
Фото:tass.com

Россия Федерациясида COVID-19 кўпайиши ҳолатлари одам жонбошига 0,99 га ортган, дея хабар берди TASS миллий коронавирус инқироз марказининг маълумотларига асосланиб.

COVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун баҳорда қатор чекловлар киритилган эди. Россия ҳукумати давлатлараро авиақатновларни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилмай турди. Чунки вирус билан боғлиқ вазият барқарорлашмаган эди.

Мамлакат санитария-эпидемиологик ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот хабарига кўра, бир ҳафта ичида коронавирус ҳолатлари кўпайиш даражаси 1 фоиздан паст бўлса, Россия чегараси чет эллик фуқаролар учун қайта очилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, РФда 5 миллион 44 минг 459 киши COVID-19 касаллигига чалинган.

Манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг