Қурбон ҳайити байрамида Исроил Масжид-ул Ақсога ҳужум уюштирди

0
2169
Манба: Arab News

Якшанба куни Исроил полицияси Қурбон ҳайитининг биринчи кунини нишонлаш учун Масжид-ул Ақсода намоз ўқиётганда 100 мингга яқин одамга ўқ отишганида камида 14 фаластинлик яраланган. Бу ҳақида Arab News хабар бермоқда.

Тўқнашув Исроил полицияси ва ҳукумат яҳудий экстремистларига дастлаб у ерга киришни таъқиқлаб сўнгра киришга рухсат берганидан кейин бошланди. Қуддус полицияси бошлиғи Дорон Едиднинг айтишича, сиёсат «юқори даражадаги сиёсий амалдорларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли» ўзгарган.

Яҳудийлар ва мусулмонлар ҳокимиятлари ўртасида узоқ вақтдан бери тузилган келишувга кўра яҳудийларга Масжид-ул Ақсода ибодат қилишлари тақиқланган эди, аммо сўнгги йилларда ўнг қанот миллатчилари ушбу тадбирга қарши чиқиш учун бу ерга ташриф буюришни кучайтирмоқда. Яҳудий экстремистлари масжидни вайрон қилишга ва ушбу жойда Инжилга асосланган яҳудийларнинг ибодатхонасини тиклашга чақирмоқдалар.

Якшанба куни Исломий Вақф амалдорлари бомдод намозини бир соатга кечиктирдилар, Қуддусдаги барча масжидларни ёпиб қўйдилар ва мусулмонларни экстремистлар бостириб киришнинг олдини олиш учун жойларида туришга чақиришди.

«Бу 1967-йилдан бери мавжуд бўлган тушунчанинг аниқ бузилиши ва Масжид-ул Ақсо мусулмонлар учун эмаслигини кўрсатиш ниятида қилинган ҳаракатдир», деди Ислом Вақф кенгаши аъзоси Халил Ассали Arab Newsга берган интервюсида.

Муқаддас жойнинг асосий ҳимячиси бўлган Иордания Исроилни якшанба куни содир бўлган зўравонликларда айблади ва Исроил ҳукуматига расмий шикоят билан мурожаат қилди. «Биз Исроилнинг Масжид-ул Ақсага қарши давом этаётган қонунбузарликларини, диндорларга ва Вақф гуруҳларига ҳужумларини қоралаймиз», деди Аммондаги Ташқи ишлар вазирлиги. «Биз Исроил ҳукуматини жавобгарликка тортамиз» дея қўшимча қилди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг