Қозоғистон 100 миллиард долларга тенг инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқди

0
1946
манба: Esquire.kz

Қозоғистон ҳукумати 2025 йилга келиб 41 триллион тенге (106 миллиард доллар) дан ортиқ сармояларни жалб қилиш учун бир қатор лойиҳаларни ишлаб чиқди. Бу ҳақида 15 ноябр куни «Молия бозори ва Қозоғистон иқтисодиётининг реал сектори» конференциясида республика бош вазирининг биринчи ўринбосари Алихон Исмаилов маълум қилган.

Унга кўра, республика ҳукумати 2025 йилгача асосий капиталга инвестициялар ҳажмини ЯИМнинг 30 фоизигача ошириш ва йиллик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмини 42 фоизга ошириш ва 34 миллиард долларга етказиш режалаштирилмоқда.

Аввалроқ хабар берилганидек, 26 сентябрь куни Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эрмек Кошербаев 2025 йилда хорижий инвестициялар ҳажми 2018 йилга нисбатан 41,7 фоизга ошиши кераклигини маълум килган.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг