Қобул марказидаги Толибон ҳужуми оқибатида ўнлаб одам ҳалок бўлди, бу тинчлик музокараларига тўсқинлик қилиши мумкин

0
1502
Манба:Washington Post

Расмийларнинг айтишича, душанба куни эрталаб ўнлаб афғон ўлдирилган ва 105 дан зиёд киши жароҳат олган, деб хабар бермоқда The Washington Post.

Қобул марказидаги Толибон жангариларининг ҳужуми оқибатида, шанба куни Қатарда бўлиб ўтадиган АҚШ ва Толибон ўртасидаги тинчлик музокаралари янги босқичига умид қилишдан маҳрум қилган.

Хавфсизлик бўйича расмийларнинг айтишича, Афғонистон пойтахтидаги Мудофаа вазирлиги биносининг яқинида бомба ўрнатилган юк машинаси портлаган, сўнг беш қуролли жангари комплексга киришга муваффақ бўлган. Жангарилар саккиз соат давом этган қаршиликдан сўнг ўлдирилган.

Толибон бу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Расмийларнинг айтишларича, 40 киши ҳалок бўлган, уларнинг аксарияти хавфсизлик кучларининг аъзолари. Ушбу қурбонлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Фақат уч нафар аскар ва бир нафар фуқарони ўлими расман тасдиқланган. Соғлиқни сақлаш расмийларига кўра, ярадорларнинг ярми портлаш майдонига яқин иккита мактабда таҳсил оладиган болалар бўлган.

Бир неча кун илгари Америка музокарачилари сентябрь ойида бўладиган еттинчи раунддаги музокаралар учун катта умидлар билдирдилар. Унда АҚШ қўшинларини босқичма-босқич олиб чиқиш тўғрисидаги келишувларга эътибор қаратилиши кутилмоқда, бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинади ва музокараларда афғон амалдорлари иштирок этиши мумкин. АҚШ Давлат котиби Майк Помпео сешанба куни қилган баёнотида, 1 сентябргача бутунлай тинчлик келишувига эришилишига умид қилган.

“Толибоннинг охирги ҳужуми бизнинг учрашувимизнинг мазмунини ўзгартирди. Кутилмаган воқеа содир бўлди” деди музокараларда иштирок этадиган расмий шахс Reuters ахборот агентлигига.

Бироқ, душанба куни Толибон мулозимлари бу хавотирларни инкор этдилар. Толибон расмий вакили Соҳайил Шоҳин Твиттерда «халқаро вакилларнинг иштирокида афғон томони билан музокараларни бошлаймиз, аммо биз расмий Кобул маъмурияти билан ҳукумат сифатида гаплашмаймиз», деди.

Сўнгги ойларда Толибон жангчилари мамлакат бўйлаб ҳужумларни кучайтирмоқдалар, натижада хавфсизлик кучлари ва аҳоли орасида йўқотишлар бўлмоқда.

Толибон воизи Забиулла Мужоҳиднинг сўзларига кўра, тинч аҳоли автомобилm бомба ҳужумига учраган, аммо мақсад ҳарбий объект бўлганини айтди. Бироқ, Кобулдаги одамлар ташвишланмоқда ва ғазабларини яширишмаяпти.

«Толибон чет элликлар билан музокаралар олиб бормоқда, аммо бизни бу ерда ўлдиришмоқда», дейди 28 ёшли дурадгор Ҳашматулла.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг