Қирғизистондаги сайловнинг дастлабки натижаси маълум: Садир Жапаров катта фарқ билан ғалаба қозонди

0
1373
Фото: Reuters

10 январь куни Қирғизистонда муҳим сиёсий жараён-президентлик сайлови бўлиб ўтди. Марказий Сайлов Комиссиясининг якшанба куни кечқурун берган маълумотларига кўра,  мамлакатни вақтинча бошқариб турган Садир Жапаров ушбу сайловда ғалаба қозонди.

Сайловнинг онлайн тарзда янгиланиб турган дастлабки натижасига биноан Қирғизистондаги сайловчиларнинг 72 фоизи Садир Жапаровга овоз берган. Табиийки, агар номзодлардан бири 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплаган бўлса, у ғолиб ҳисобланади ва сайловнинг  иккинчи босқичига ҳожат қолмайди.

Қирғизистонда якшанба куни бўлиб ўтган сайловларда жами бўлиб  17 нафар номзод қатнашди. Аммо, президентликка асосий номзод сифатида Садир Жапаров эътироф этилаётганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг