Қатарда йўлларни мовий рангда бўяш бўйича илк экспримент ўтказилди

0
1863
Манба: Regnum

Дунёдаги илк йўлларни мовий рангда бўяш бўйича пилот лойиҳани Қатарнинг Жамоат ишлари бошқармаси Япония компанияси билан ҳамкорликда амалга оширмоқда. Бу ҳақда 17 август куни Қатарнинг «Ар-Рая» газетаси маълум қилди.

Компания ўз тажрибасини Доҳа марказида, Абдуллоҳ бин Жассем кўчасидаги шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойи – Сук ал-Вакиф бозори ёнидаги асфалтни мовий рангга бўяшдан бошлади.

Нашр сўзларига кўра, муҳандис Саад ал-Досерининг таъкидлашича, асфальтни мовий рангга бўяш қарори унинг ҳароратини пасайтириш учун қабул қилинган. Иссиқ кунда қуёш нурлари остида тўқ рангдаги асфалт ҳаво ҳароратига нисбатан 20 даражага кўпроқ қизийди, чунки асфалтнинг анъанавий қуюқ рангги иссиқликни ўзига тортади. Кўчаларни кўк рангга бўяш орқали, лойиҳа муаллифларининг фикрига кўра, асфальтнинг ҳарорати 15−20 даражага туширилиши мумкин.

Абдуллоҳ бин Жассем номидаги кўча экспериментнинг бошланғич нуқтаси сифатида танланди, чунки у деярли яшил майдонларга эга эмас, шунинг учун бу кўча қуёш нурлари остида бошқаларга қараганда кўпроқ қизийди.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳага кўра бўялган кўчада ҳарорат ўзгаришини кузатиш 18 ой давомида амалга оширилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг