”Қатар билан алоқаларни узиш Саудия Арабистонининг суверен ҳуқуқидир ва унинг хавфсизлигини ҳимоя қилади”

0
1729
Манба: Arab News

Шанба куни Саудия Арабистони матбуот агентлиги  Қатар билан алоқаларни узиш  Саудия Арабистонининг  халқаро қонунларга мувофиқ суверен ҳуқуқи эканлиги ва унинг хавфсизлигини терроризм таҳдидларидан ҳимоя қилиши ҳақида баёнот берди.

Шунингдек баёнотда, Қироллик ва Форс кўрфази Ҳамкорлик Кенгашининг бошқа давлатлари Доҳани 2013-2014 йилларда Риёдда тузган келишувларга бўйсунишга чақирганлиги ва буни бажармаганлиги айтилган.

 Саудия Арабистони,  БАА ва Баҳрайн 2014 йил март ойида Мусулмон Биродарлар ва бошқа террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлагани учун Қатардан ўз элчиларини чақириб олишган эди.  Элчилар 2014 йил ноябрь ойида Қатар ҳукумати бошқа келишувни имзолагандан сўнг қайтиб келишди.

Саудия Арабистони,  БАА,  Баҳрайн ва Мисрнинг терроризмга қарши тўртлиги 2017 йил июнь ойидан бери Қатарга нисбатан дипломатик,  савдо ва саёҳат борасида бойкотни амалга ошириб келмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг