Россия президенти Владимир Путин Украина ҳақида мақола ёзганини эълон қилди.
Риа Новости хабар беришича, мақолада руслар ва украиналикларнинг тарихий бирлиги тўғрисида қатор жараёнлар очиб берилган.
Малум бўлишича, мақола Кремль веб-сайтида чоп этилган.
Фуқаролар билан ўтказилган сўнгги тўғридан-тўғри мулоқотда Путин Россия ва Украина тўғрисида таҳлилий мақола ёзиб, икки мамлакат ўртасидаги ришталарга ўз муносабатини билдиришини айтган эди.
У, мақолада, рус ва украин халқларини бир бутун деб билишини таъкидлаган.
Россия давлати раҳбари ҳар икки мамлакатда фуқаролар унинг мазкур асари билан танишиб чиқишига умид билдирди.