Ироқдаги касалхонада юз берган ёнғин туфайли 54 киши ҳалок бўлди

0
1110
Манба:ria.ru

Ироқ жанубида жойлашган Aн-Носирия шаҳрида касалхона ёниб кетган. У ерда коронавирусга чалинган беморлар даволанаётган эди, дея хабар берди Риа Новости.

Аввалроқ ёнғин оқибатида 38 нафар фуқаро ҳалок бўлгани айтилган эди.

Мамлакат соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотига кўра, қурбонлар сони 54 кишига етган.

Ёнғин кислород баллонининг портлаши туфайли юз берган. Ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф қилишга муваффақ бўлди, аммо баъзи беморлар анча вақт бинода қолиб кетган.

Маҳаллий ОAВ хабар беришича, Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Казимий фожиа жойига бориб кўрган. Шундан сўнг, ушбу ҳудудда фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди.

Таъкидлаш керак, Ироқ жанубида ўтган ҳафта аномал иссиқ об-ҳаво кўзатилган, кундузи ҳарорат 50 даражадан юқори бўлган. Иссиқ шамол ёнғинни кучайишига сабаб бўлгани айтилмоқда.

Бу Ироқдаги коронавирус касалхонасида содир бўлган биринчи бахтсиз ҳодиса эмас.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи охирида Боғдод шаҳрида Ибн ал-Хатиб номидаги касалхонада ёнғин чиққан эди. Ўшанда 82 киши воқеа қурбонига айланган ва камида 11 киши жароҳат олган.

(Б.Худойбердиев)

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг