Россия президенти Владимир Путин коронавирусга қарши препаратнинг иккинчи компоненти билан эмланганлигини айтди.
«Ҳозирда мен иккинчи эмлашни олдим«. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади,» деди Путин чоршанба куни Россия Географик Жамияти (РГС) Васийлик Кенгаши йиғилишида.
Шунингдек, давлат раҳбари пандемия тез орада сусайишига, шу жумладан эмлашлардан умидворлигини билдирди.
«Умид қиламанки, биз тарқатаётган эмлашлар сабабли пандемия тез орада орқага қайтади» деб таъкидлади.
Президент вакцинанинг биринчи компонентини 23 март куни қабул қилган. Путин қандай дори ишлатган, на ўзи ва на унинг вакиллари ошкор қилмайдилар. Бироқ иккила маҳаллий эмлаш ҳам самарали ва хавфсиз эканлигини таъкидлади. Давлат раҳбари биринчи эмлашдан сўнг ўзини яхши ҳис қилганини, фақат бир неча кун давомида чап елкасида озгина оғриқ ҳис қилганини айтди.