Полиция маълумотларига кўра, жума куни кечқурун хуфтон намози пайтида Покистон жануби-ғарбидаги масжидда кучли портлаш содир бўлган.
Портлаш Балужистон вилоятининг маркази бўлган Кветта шаҳрида бўлиб ўтди ҳамда 8 нафар фуқаро ва бир нафар полиция офицери ҳалок бўлди. Яна 11 нафар намозхон яраланган, дейди маҳаллий полиция раҳбари Муҳаммад Ажмал.
Ушбу портлаш учун жавобгарликни ҳеч ким зиммасига олганича йўқ.
Покистонда 7 январда хам айнан Кветта шаҳрида бомба портлатилганди.Мазкур ҳужум учун жавобгарликни Толибоннинг Покистондаги бўлинмаси ҳисобланувчи “Ҳизбул Аҳрар” ўз зиммасига олган.