Покистон-Ҳиндистон муносабтлари таранглашмоқда, болакай бомбани ўйинчоқ деб ўйлади

0
1668
Манба: Reuters

Неилум водийсининг тоғларида, Ҳинд ва Покистоннинг Кашмирини бир-биридан ажратиб турадиган дарё ўтган жойда жойлашган Жабри қишлоғи одатда армиялар ўртасидаги оташин ҳужумлардан ҳоли ҳудуд ҳисобланади.

Ўтган ой охирида Ҳиндистоннинг артиллерия ўқлари қишлоққа келиб урилган ва улардан портламай қолганларидан бирини тўрт ёшли Аян Али топиб олган.

«У ўйинчоққа ўхшаган бомба топди ва олиб келди» деди Алининг амакиси Абдул Қайюм унинг уйини кўрсатиб.

Али оила аъзолари нонушта қилиш учун ўтирганида, «ўйинчоқ» ни укаларига кўрсатди. Ўша пайтда у бирдан портлаб кетди натижада Али вафот этди. Унинг саккизта акаси, онаси ва ёш амакиваччаси яраланди.

«Улар ундан тортиб олмоқчи бўлишди лекин у портлаб кетди. У воқеа жойида вафот этди», деди Қайюм. Икки бола оғир аҳволда касалхонада эканлигини айтди.

Покистон ҳарбийлари ушбу қурилма кластерли бомба, одамларни ўлдириши ёки ярадор қилиши мумкин бўлган кўплаб кичик зарраларни чиқарадиган қурол эканлигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, халқаро урушларни бошқарадиган Женева конвенциясига биноан улар тақиқланган.

Ҳиндистон ҳукумати ва армияси ушбу айбловни рад этди.

Жума куни Жабри ҳудудига ташриф буюрган Reuters агентлиги журналисти гарчи уйда бузилиш излари бўлса-да Алининг ўлимига сабаб бўлган қурилманинг турини мустақил равишда текшира олмади.

«Кичкинтойлар ўйнашар, кейин баланд овоз эшитиларди. Ҳамма жойда тутун бор эди, мен ҳеч нарсани кўра олмадим», деди Алининг катта опаси Садаф Сиддиқ.

Покистон ҳарбийлари ушбу ҳудуддан бир қанча портламаган асбобларни олиб ташлаганликларини айитишди. Ҳарбий амалдорлардан бири ўйинчоқ ўлчамидаги мосламани кўрсатиб, у Кластер бомбасининг бир қисми эканлигини айтди.

Сўнгги йилларда чегарада ўт очиш амалиётлари кучайган. Ҳиндистон ва Покистон бир-бирини 740 км назорат чизиғи бўйлаб доимий равишда сулҳ битимини бузишда айбламоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг